loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рангли ва оқ-қора дунё

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистан бўлими кўргазмалар саройида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчи ва мураббийларининг «Менинг мафтункор юртим», «Куз» мавзулари сара асарларидан иборат «Рангли ва оққора дунё» деб номланган кўргазмаси ташкил этилди

Мазкур кўргазма Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурлган 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббусининг биринчиси ёшларда мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишни оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Мазкур кўргазмада 30 нафар мураббий ва ўқувчиларнинг 120 дан зиёд ижодий ишлари ўрин олди. Кўргазмага қўйилган ижодий ишларда Ватан кўрки, турфа манзаралари жонли ранглар орқали кўрсатилган бўлиб, улар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.