loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рангтасвирчи рассомнинг маҳорат дарси

16 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, дастгоҳли рангтасвир рассоми Ғанишер Норматов томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Маҳорат дарсида Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси, Гулистон шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактаби 7-8-синф ўқувчилари ҳамда Гулистон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг “Тасвирий санъат ва чизмачилик” курси тингловчилари иштирок этишди. Ғ.Норматов ўзининг маҳорат дарси орқали ўқувчи –ёшлардаги яратувчанлик, тасвирий санъат соҳасида мўъжизакорликни бунёд этиш маҳоратини шакллантирди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.