loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассомлар Бухорода

Шу кунларда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида ўзбек рассомларининг “Бухоро пленэри – 2022” тадбири старт олди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларидан ташкил топган бадиий ижодий жамоа вилоятдаги диққатга сазовор масканларни рангларда акс эттирадилар.Рассомлар қарийб 10 кун давомида Бухородаги қадимги обидалар, археологик объектлар ва табиат манзараларини чизадилар. Ижодкорлар рўйхатида “Арк” қўрғони, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Чор Минор мадрасаси ва Сомонийлар мақбараси каби тарихий обидалар билан бир қаторда Варахша чўли каби табиат масканлари ҳам ўрин олган. Умумий ҳисобда 40 га яқин объектлар рангтасвирини яратиш режалаштирилган.

  

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.