Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида май ойида рассомлар учун юртимиз ҳудудларида пленэрлар ташкил этилаяпти.
Мўйқалам усталарининг дастлабки манзиллари – Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳамда Оролбўйи минтақаси бўлди.