Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таниқли рассом билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
“Нозик чизгилар сеҳри” мавзусида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, рангтасвир ва графика рассоми Анорбой Бойбеков билан мактабнинг кўргазмалар залида ташкил қилинган ижодий учрашувда мактаб директори У.Ҳакимов рассом ўз ижодий фаолияти билан тасвирий санъатимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшигина қолмай, кўплаб шогирдлар тарбиялаётганини айтиб ўтди.