loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом таваллуди нишонланади

Шу йил октябрь-ноябрь ойи давомида ўзбек тасвирий санъатининг етук вакили, Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади.

Ўзбекистон Бош вазири томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, рассом таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида Бадиий академия ҳамда қатор муассасалар ҳамкорлигида “Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Раҳим Аҳмедов ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция, “Ҳаёт ва ижод” номли хотира кечаси, мўйқалам устасининг маданий-маънавий меросини халқимизга ва келгуси ёш авлодга етказиш мақсадида ижодий кўргазмалар, рассом хотирасига бағишлаб «Замонавий энг яхши портрет” ижодий танлови ташкил қилинади, яшаб, ижод қилган уйига ёдгорлик лавҳи ўрнатилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.