loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом устахонасида

6 декабрь куни «Рассомнинг уйида мехмон» лойиҳаси доирасида Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Китоб туманида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ўктам Жовлиевнинг ижодий устахонасига ташриф буюришди. Рассом Ў.Жовлиев санъатга меҳр қўйган ўқувчи ёшларга тасвирий санъатдан маҳорат дарси ўтди.

Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан юртимизда ёшларимизнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишлар натижасида ёш ижодкорлар етишиб чиқиб, ўзининг иқтидорини намойиш этиб келмоқда.

Мўйқалам устаси Ў. Жовлиевнинг бугунги маҳорат дарсидан асосий мақсад ҳам етишиб чиқаётган ёш ижодкорларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг салоҳиятини намоён этишга туртки беришга қаратилган.

Маҳорат дарсида ўқувчилар ўзлари учун керакли маълумот ва кўникмага эга бўлишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.