Жорий йилда Ўзбекистон халқ рассоми, ижодида Шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратган, ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган профессор Чингиз Аҳмаров таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланади. Шу муносабат билан Бадиий академия томонидан Ч.Аҳмаров хотирасини абадийлаштириш мақсадида рассомнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинган эди.Бугун, 6 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Чингиз Аҳмаров ҳайкалини яратиш бўйича тақдим этилган эскиз лойиҳалари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилди.