Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаси Фазлиддин Анваров юксак эътироф – «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
Шу муносабат билан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ёш иқтидор эгаси билан учрашиб, уни юксак мукофот билан муборакбод этди ҳамда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун мамлакатимизда кенг имкониятлар эшиги очилгани, ўз ўрнида ёшлар ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланиши зарурлигини, мана шундай азму шижоатли ёшлар Янги Ўзбекистон санъатини дунёга танитишини таъкидлади.
Фазлиддин мукофотни қўлга киритишида институтнинг ҳиссаси катта эканини айтиб, институт раҳбариятига ҳамда устозларига миннатдорчилик билдирди.