loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Руминиялик ҳайкалтарош ижодига бағишланди

Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида руминиялик атоқли ҳайкалтарош Константин Бранкушининг ижодига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Кўргазмада ўзбек жамоатчилигига модернизм кашшофи, 20-асрнинг энг нуфузли ҳайкалтарошларидан бири, “замонавий ҳайкалтарошлик дарғаси” деб аталган Константин Бринкушининг асарларининг 35 таси фотосурати тақдим этилган.

Кўргазманинг очилиши маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Руминиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Сристиан Сиобану сўзга чиқди, ушбу кўргазманинг аҳамияти, тасвирий санъат соҳасида ўзбек-румин алоқалари ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди.

Ушбу кўргазма шу йил 1 мартга қадар давом этади. 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.