loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сайлов эълон қилинади

Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклигига (ҳақиқий аъзолик учун) сайлов эълон қилинади.

Сайлов Ўзбекистон Бадиий академиясининг Низоми ва белгиланган сайлов тартиби асосида ўтказилади.

Санъат ва маданият соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзодлар кўрсатишлари мумкин.

Ҳақиқий аъзоликка номзодлар сайлов ҳақидаги эълон чиққан кундан бошлаб икки ой муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг тегишли ёзма тавсияномаси билан бошқарув кенгашидан рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолигига тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ва музейшунослик соҳалари бўйича ўзининг йирик асарлари билан юртимиз маданий ҳаётини бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти билан соҳа тараққиёти учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашда катта ютуқларга эришган ижодкорлар сайланади. (Ёш чегараланмаган)

Манзил: Ўзбекистон Бадиий академияси, Содиқ Азимов кўчаси, 35- уй.

Мурожаат учун тел: 71. 232-06-75, 71. 233-95-86

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.