Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг 2-куни Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб интернатида давом этди.Фестивални Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернат директори Г.Н.Қучқарова, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Эркин Бозоров ҳамда Сардор Аллабергановлар очиб, фестиваль қатнашчиларини табриклашди.Фестиваль доирасида Бошланғич синф ўқитувчи ва ўқувчиларининг «Ватан-маҳалладан бошланади» мавзусидаги ижодий кўргазмаси очилди.Куннинг иккинчи ярмида маҳаллалардан ташриф буюрган ижодкор ўқувчи ёшларнинг «Ранглар жилосида-она диёр» мавзусидаги расм чизиш танлови ташкил этилди.