loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Самарқандда Фестиваль-2022

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган Халқаро «Тасвирий ва амалий санъат Фестивали»нинг 1-куни.   Фестивалнинг очилиш маросими Самарқанд шаҳри «Ўсматбой» кўргазмалар галереясида бўлиб ўтди. Фестивални Самарқанд вилоят ҳоким ўринбосари Р.Қобилов кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларни табриклади.  Сунгра Самарқанд вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, маҳаллалардаги ижодкор ёшлар,  олий таълим муассасалар талаба ёшлари, Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ижодкор ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси намойиш этилди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Сардор Аллаберганов ҳамда Эркин Бозоровлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди