Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳайкалтарошлар халқаро симпозиумига мезбонлик қилади.
Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йил август ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкил этилаётган ушбу анжуманда 10 га яқин хорижий давлатлар ҳайкалтарошлари иштирок этиши кутилмоқда.
Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз!