loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Самарқандлик рассомлардан маҳорат дарслари

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан “Рассом уйида меҳмон” лойиҳаси доирасида вилоятдаги хизмат кўрсатган халқ рассомлари, ҳайкалтарошлар, кулоллар, санъат усталари ва ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Ижод аҳли ва ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг учрашувлари мазкур санъат мактаби томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган иш режасига мувофиқ уюштирилмоқда.

Ўтаётган ноябрь ойида ҳам қатор учрашув, ижодий мулоқотлар ташкил этилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – академик, “Дўстлик” ордени соҳиби Аслиддин Исаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нуриддин Калонов, академик Шароф Азимов ўз ижодий устахоналарида ёш авлод вакилларига юртимиз тасвирий санъатига оид сўнгги янгиликлар ҳақида маълумот беришди. Олиб борилган машғулотларда ўқувчилар  ўзлари танлаган мавзуларни рангларда акс эттиришда устоз-мураббийлар кўмагида маҳоратини оширишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.