loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сурхон воҳасининг қадим кулолчилиги

Термиз археология музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни” номли кўргазма ташкил қилинди.

Кўргазма очилишида музей илмий ходими Р.Нуралиева Сурхон вохаси кулолчилиги тарихи борасида сўз юритиб, қимматли маълумотларни келтириб ўтди.

Тадбирда музей захира фондида сақланаётган бронза даври сопол идишлари тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди.

Мухриддин Тўхтажонов, Хайрулло Жўраев каби Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, уста кулоллар қатнашган ва воҳа кулолчилик санъатига оид 60 дан ортиқ асарлар ўрин олган ушбу кўргазма доирасида уста Хайрулло Жўраев маҳорат дарси ўтди. Уста томонидан томошабинлар кўз ўнгида кулолчилик чархида бежирим санъат намуналари ясалди.

Мазкур кўргазма Сурхон воҳасининг бой тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини аҳоли,айниқса ёш авлодга етказишга хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.