loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Табиат бағрида ижод

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рўзи Чориев номидаги  Сурхондарё  ихтисослаштирилган  санъат мактаб-интернати ўқувчилари  жорий йил 1-12 июнь кунлари ёзги амалиётда бўлдилар.

Амалиёт даврини ўқувчи ва ота-оналарнинг хоҳиш истакларига қараб икки гуруҳ  бўлиб  ўтиш режалаштириб олинди.

Ўқувчилардан  80 нафари Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган  “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод» оромгохи бағрида ,82 нафари Термиз шаҳрида ёзги амалиётни ўташди.

Амалиёт даврида манзара, этюд,Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойларида  ҳар хил мавзуда расмлар ишлашиб, ижод намуналари яратишди.

Якунида ўқувчиларнинг ижодий  кўргазмаси ташкил қилинди ва улар  ёзги таътилга кузатилди.