loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Табиат бағрида ижод

22 май – Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни  муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Нукус шаҳар 1-сон Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг «Тасвирий ва амалий санъат» бўлими ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Бадай тўқай қўриқхонасида дала амалиёти ташкиллаштирилди.

Қизиқарли ва мазмунли кечган амалиёт давомида ижодкорлар нафақат плэнерда сурат чизишди, балки қўриқхона ҳудуди билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Гўзал табиат қўйнида ёш рассомлар бир олам таассуротларини рангли бўёқлар ёрдамида қоғозга туширдилар.

– Бу каби экскурсиялар ёш ижодкорларнинг дунёқарашини бойитишда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Бадиий академия Қорақалпоғистон бўлими раиси Улбосин Утегенова. Айниқса, гўзалликни табиат орқали ҳис эта билиш тасвирий санъатда юксак баҳоланади. Ёш рассомларимиз билан мазмунли кечган саёҳатимизда истеъдод куртакларига пейзажнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунтирдик.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.