loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўкрак нишони берилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хирояма Халқаро маданият карвонсаройи директори Усмонов Фаррух Уматалиевич  туризм соҳасида хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм марказидаги Конгресс-холлда  Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган, давлат ташкилотлари, дипломатик корпуслар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган Конгрессда  ушбу кўкрак нишонини Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдухакимов топширди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.