24 декабрь куни пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида “Энг фаол маданият ва санъат ходимлари» мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Тантанали тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Сарвар Эгамов ҳамда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби директори Масъуддин Салоҳиддинов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Кўкрак нишонини эгаларига Маданият вазири О.Назарбеков тантанали топширди.