loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси раиси маслаҳатчиси Моҳира Раҳимова “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4307-сонли қарори, 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-октябрдаги “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” ги 897-сонли қарорларидан келиб чиқиб, ўзининг илмий салоҳияти, жамоат ишидаги фидойилиги, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан эл ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб келинмоқда. Oyina.uz (https://t.me/oyinauz/8471)хабарига кўра, жорий йилда республика вазирлик, идоралари ва ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмалари томонидан ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича 500 нафарга яқин номзод тақдим этилди. Мазкур таклифлар Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган комиссия йиғилишида белгиланган тартибда ўрганилди ва номзодлар юзасидан тегишли хулосалар берилди. Кўкрак нишонига номзодларни тақдирлашда уларнинг маънавий-маърифий мавзуларда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари салмоғи, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, жамиятда маънавий-маърифий ишлар ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришни тарғиб қилиш юзасидан турли инновацион усулларни ишлаб чиқиб, уларни амалиётга жорий этганлиги инобатга олинди. Комиссия хулосасига кўра, 500 нафарга яқин номзоддан 96 нафари “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлашга муносиб, деб топилди. Моҳира Султоновнани ушбу кўкрак нишони билан муборакбод этамиз, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги фаолиятида янгидан янги муваффақиятлар тилаймиз.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.