loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Таваллауд кун!

21 март мусаввир ва адиб, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Россия Бадиий академиясининг фахрий академиги АЛИШЕР МИРЗО таваллуд топган кун.

Замонавий ўзбек тасвирий санъатида миллий қадриятларимизга эътибор билан назар солган, ўзининг образли пластик дунёсини кашф эта олган, рухиятига шарқона шакллар, чизгилар гўзаллиги яқин бўлган, замонавий рангтасвирда бадиий меъросимизни фаол ўзлаштира олган, янги ифодавий услублар устида доимий изланувчан мусаввир 1948 йилнинг 21 мартида Тошкент шахрида туғилган. 1968 йилда П.П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1974 йилда В.И.Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтини тамомлаган.
Алишер Мирзонинг шахсий кўргазмалари 1977 йилдан то ҳозирги кунга қадар дунёнинг энг ривожланган давлатлари – Германия, Франция, АҚШ, Россия, Болгария, Югославия, Ҳиндистон, Сурия, Корея, Норвегия, Бельгия, Литва, Ўзбекистонда бўлиб ўтган ҳамда тасвирий санъат ихлосмандларининг юксак эътирофига сазовор бўлган.

Алишер Мирзо тасвирий санъатнинг барча турлари — рангтасвир, пастель, қаламтасвир, маҳобатли рангтасвир, литография ва адабиёт соҳаларида самарали ижод қилиб келмоқда.
Рассомнинг кўплаб асарлари дунёнинг машҳур музей ҳамда галереяларида сақланиб келинмоқда.
2014 йили Алишер Мирзонинг илк романи – “Каллахоналик йигитча” китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди ва «Шарк юлдузи» журналининг эътирофига кура «Йилнинг энг яхши романи» мукофотига сазовор булди. 2015 йил “Мусаввир” романи китоб ихлосмандларига тақдим этилди.
2021 йилнинг бошида мусаввир “Зиёлилар базми” романини хам чоп этди ва мазкур роман орқали дилогияни трилогияга айлантирди.


Ҳам тасвирий санъат, ҳам адабиётда самарали ижод қилаётган мусаввир Алишер Мирзога энг самимий тилаклар йўлдош бўлишига тилакдошмиз!!!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.