loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Шарипов Салайшаҳзод Салаймахсим ўғли Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Шарипов 1993 йилда Хоразм вилояти, Хива шаҳрида туғилган.

2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар мазкур бошқармада бош мутахассис лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Ганиева Гулнора Абдувахитовна Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси етакчи мутахассислигидан бош мутахассис лавозимига ўтказилди.

Г.Ганиева 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган.

“Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” мукофоти соҳибаси.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Эшмуминов Жасурбек Ташпулатович Ташкилий-таҳлилий бўлим бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Ж.Эшмуминов 1983 йилда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Абдулла Қодирий номидаги Tошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий маданият ва санъат коллежида ўқитувчиликдан бошлаб, 2014-2020 йиллар давомида Навоий вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасида бўлим бошлиғи, Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Учқудуқ туман 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби директори лавозимида ишлаб келган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.