Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи асосида Жавлиев Ойбек Нуриддинович жорий йил 20 июлдан Бадиий академия тизимидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди.
О.Жавлиев 1987 йилда Шеробод туманида туғилган. 2009 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда мазкур таълим муассасасида бошлаган, тайинловга қадар мутахассислик фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келган.