loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли  буйруғи билан Эшмуминов Жасурбек Ташпулатович Ташкилий-таҳлилий бўлим бошлиғи  лавозимига тайинланди.

Ж.Эшмуминов  1983 йилда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Абдулла Қодирий номидаги Tошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий маданият ва санъат коллежида ўқитувчиликдан бошлаб, 2014-2020 йиллар давомида  Навоий вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасида бўлим бошлиғи, Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Учқудуқ туман 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби директори  лавозимида ишлаб келган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.