loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Ганиева Гулнора Абдувахитовна Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси етакчи мутахассис лавозимига тайинланди.

Г.Ганиева 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият ва санъат соҳаси таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, «Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг Оммавий тадбирлар, ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар бўйича овоз ёзиш студияси бош мутахассиси, Республика таълим маркази Шахсни тарбиялаш ва ижодий кўникмаларни ривожлантириш бўлими методисти лавозимларида фаолият юритган.

“Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” мукофоти соҳибаси.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.