loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Талабалар муносиб ҳимоя қилишди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлар ҳимоялари давом этмоқда.

Бугун,18 июнь куни Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Институтнинг тасвирий санъат факультети Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси Хаттотлик ва миниатюра ҳамда Дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишларига баҳо берилди.

Ҳимояда хаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши битирувчилари томонидан «Шерри Хилл либослар намойиши», «Шайх Санъон ва Урда Татхур», «Саида Зуннунова хаёти», «Алишер Навоий хаёти», «Сариқ девни миниб» ва бошқа миниатюра композициялари тақдим этилган бўлса, дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналиши битирувчи талабалари томонидан Габриэл Маркеснинг «Юз йил ёлгизликда», «Ўзбек xaлқ эртаклари», «Жахон халк эртаклари тўплами», Худойберди Тўхтабоевнинг «Ширин қовунлар мамлакати» ва бошқа асарлар асосида яратилган китоб безаклари ҳамда «Менинг юртим», «Менинг шаҳрим» ва бошқа мавзулардаги дастгоҳли графика композициялари тақдим этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.