Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги Ф-92-сон фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 34-бандига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал ижодкорлар ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида “Энг яхши тасвирий санъат асари” танлови ташкил этилади.https://t.me/artacademyuz/16745)
Бугун Ўзбекистон Бадиий академиясида мазкур танлов ишчи гуруҳининг шу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда танловни ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, тегишли вазифалар белгилаб олинди.