loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Танлов ғолиблари тақдирланди

12 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида Бадиий академия ҳамда Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганиниг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Чехия Ўзбекистон ёшлари нигоҳида» номли расмлар танлови  ғолибларини тақдирлаш ҳамда улар ижодий ишлари кўргазмасининг  очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, Чехия Республикаси мамлакатимизнинг Европадаги энг муҳим ҳамкорларидан бири саналади. Кейинги пайтда тасвирий санъат соҳасида ҳам муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Хусусан, Ўзбекистон Бадиий академияси тасвирий санъат соҳасида ушбу давлат билан ижодий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилган.   Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, қолаверса мўйқалам тутган ёшларимиз Чехия санъати, маданиятини акс эттирувчи ижодий танловлар, болалар тасвирий санъатига қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этиб келишаяпти.  

Жорий йилда “Чехия Ўзбекистон ёшлари нигоҳида” расмлар танлови  10-15 ҳамда 16-20 ёш тоифасида ташкил қилинди. Танловда 1-ўрин эгаси Чехияга саёҳат йўлланмасини қўлга киритган бўлса, 2-4 ўрин соҳиблари пул мукофотига эга бўлишди.

Тадбирда 70 дан зиёд  танлов иштирокчиларининг  300 га яқин ижодий ишлари кўргазмаси ҳам очилди.

Танлов Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, қуйидагилар ғолиб топилди:

                  10-15 ёш тоифасида ғолиблар:

  1. Мадина Умурзоқова – 25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси
  2. Муслима Абдуманнопова – 25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси
  3. Аслбек Собиров – Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси
  4. Солиҳа Ҳикматжонова – 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси
  5. Милада Искра – 71 –мактаб

          16-20 ёш тоифасида ғолиблар:

          1.Шодиёнахон Шарабиддинова – Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин          Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси

          2.Карина Умарова – Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод         номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси

          3.Мадина Содиқова – Ўзбекистон Бадиий академияси Павел Беньков номидаги     Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси

  1. Фотима Холбоева –  Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги           Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси
  2. Муслима Асатуллаева – Ўзбекистон Бадиий академияси Павел Беньков номидаги     Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.