loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тарғибот лойиҳасига бағишланди

27 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилобар Мирхусанова, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 1-иловаси билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган энг муҳим йўналиш ва устувор вазифалар ижроси тасвирий санъат соҳасида ҳам таъминланаётгани таъкидланди.

Жумладан, юртимизда ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган мутлақо янгича ижтимоий сиёсат мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон!” шиори остида плакатлар яратиш лойиҳаси ўз фаолиятини бошлагани тилга олинди.

Лойиҳа натижасида яратилган плакатларни жамоат жойларда, аввалом бор чекка ҳудудлардаги аҳоли яшаш пунктлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари ҳудудларида жойлаштириш кўзда тутилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, плакатлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида ушбу лойиҳага мос келувчи соҳа ва мавзуларни, иқтибосларни тўғри шакллантириш – юртимизда барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, ёш авлодда янгиланишларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришда ижодкорларнинг хусусан, тасвирий ва амалий санъат усталарининг ўрни катта эканлиги, ижодда ушбу ўзгаришларни бадиий жиҳатдан талқин этиш лозимлиги, бу ўз навбатида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.