loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби янги 2021/2022 ўқув йилини ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати мақомида бошлади.

24 сентябрь куни мактаб-интернатнинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  раиси ўринбосари О.Давлетов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов иштирок этиб, сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, келажакда муносиб касб-ҳунар эгаллашларига катта эътибор қаратилмоқда. Истеъдодли, салоҳиятли ёшлар муносиб рағбатлантирилмоқда. Қайтадан ташкил этилган мактаб-интернат фаолияти ҳам бунга яққол мисол бўлади. 

Дарҳақиқат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 25 августдаги 50-13-0-F/21-сон Фармойишига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга айлантирилган ушбу таълим маскани нафақат Қорақалпоғистон Республикаси туманлари, балки бошқа  вилоятлардан ҳам ўқувчиларни қабул қииш имкониятига эга бўлмоқда. Ўтган йиллар давомида ушбу мактаб ўқувчилари республика ва халқаро миқёсда ўтказиб келинаётган кўрик-танловлар ва кўргазмаларда фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришиб келаяпти. 

Сўзга чиққанлар,мактаб-интернатнинг  янгидан ташкил этилгани энг улуғ, энг азиз байрамимизга  муносиб туҳфа бўлганини таъкидлаб,  таълим муассасаси  анъанани давом эттирган ҳолда, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларига қизиққан иқтидорли ёшларни саралаб олиш, қўллаб-қувватлаш, уларга тасвирий ва амалий санъатдан чуқурлаштирилган таълим беришда янги ютуқлар тилашди.

Очилиш маросимидан сўнг, рамзий лента қирқилди. Мактаб  ўқувчилари иштирокида  меҳмонларга қўшиқлар дастаси ҳавола этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.