loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 8-сонли баёнининг 34.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Жумладан, Бадиий академиянинг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  вилоятдаги «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича тўгарак раҳбарлари учун  маҳорат машғулотлари ўтказилди. Тасвирий санъат йўналиши бўйича  Қашқадарё ИСМИ «Дастгоҳли рангтасвир» рассоми йўналиши ўқитувчилари Азиз Мамутов ва Улуғбек Азимов олиб борган маҳорат сабоқлари шаҳар, туманлардан ташриф буюрган тўгарак раҳбарлари учун қизиқарли кечди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.