loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тегишли вазифалар ижроси таъминланмоқда

         2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган тегишли вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан жорий 2019 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилди.

          Жумладан, тарихий ва замонавий ўзбек санъатини кўргазмалар, маҳорат дарслари ва турли тадбирлар орқали республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, кенг жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш, халқаро ва республика танловлари, фестивалларида ғолиб бўлган ёш иқтидорлар, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, кечалар ташкил қилиш ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш, кўчма ва бадиий кўргазмалар ташкил қилиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, ижодкорларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан  жорий йил 9 ойи давомида режа асосида 350 та кўргазма ва тадбир, шунингдек, 3 та халқаро ва хорижий кўргазма, 74 та маҳорат дарслари, 17 та кўчма кўргазма, 5 та пленер, 260 та шахсий ва турли мавзуларга  бағишланган кўргазма ва тадбирлар Республикамиз пойтахти, вилоятлар, туманлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус) да муваффақиятли ўтказилди. Республикамиз қишлоқ жойлари ва вилоят марказларида  таниқли ижодкорлар, маданият ва санъат намояндалари, ёш ижодкорлар билан ижодий учрашувлар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон халқ рассомлари Рустам Худойберганов, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов, “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов, Иброхим Валихўжаев, Бахтиёр Назиров сингари рассомлар, Ўзбекистон Бадиий акдемиясининг ҳақиқий аъзолари Акмал Нур, Аслиддин Исаев, Шарофиддин Юсупов, Леким Ибрагимов, Владимир Бурмакин, Собир Рахметов, Анвар Мамажонов, Шариф Азимов каби  ижодкор зиёлилар иштирок этдилар. Ушбу тадбирларда  25 398 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилди.

          Бундан ташқари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг вилоят бўлимлари томонидан Уюшманинг “2019 йилда  ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижроси бўйича 130 дан зиёд  тадбирлар ташкил этилди.    

          Хусусан, юксак маънавиятли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда маданият ва санъатга бўлган муҳаббатни шакллантиришга қаратилган, ёш иқтидорларнинг ижодини намойиш этувчи 65 та ижодий учрашувлар, кечалар, ижодий ва шахсий кўргазмалар; вилоятларда, туманларда, юртимизнинг чекка ҳудудларида халқ рассомлари, халқ усталари билан болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун  “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!”, “Бунёдкор халқим билан мулоқот – ижодим илҳоми” каби мавзуларда 74 та маҳорат дарслари, ижодий учрашув, ижодий кўргазмалар; ёшларни айниқса, ҳимояга муҳтож қатламдаги ёшлар, ногирон болалар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар учун “Меҳр қўлларини узатайлик” мавзуида 16 та тадбир амалга оширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.