loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тингловчилар музейда

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Бадиий академия ҳузуридаги малака ошириш маркази тингловчилари учун «Зардўзлик тарихи назарияси» фанидан кўчма машғулот ташкил этилди. Машғулотни таниқли санъатшунос Бинафша Нодир олиб борди.Бинафша Нодир «Бадиий зардўзлик уста-рассоми» мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курси тингловчиларига амалий санъатимизнинг қадимги ҳамда замонавий турлари, каштачилик, гиламдўзлик, заргарлик ва зардўзлик, кандакорлик ва кулолчилик, шишасозлик намуналари тарихи ва ишлаб чиқариш техника турлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.