loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тарихий ва янгиланаётган Ўзбекистонни акс эттирувчи, мамлакатимизда рўй бераётган улкан ўзгаришларни тўла ёритиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Қуролли Кучлар давлат музейи томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент фотосуратлар уйида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” номли фотокўргазма ташкил этилди.

Фотокўргазмада ҳарбий хизматчилар олган суратлар билан бирга “Ўзархив” агентлигида сақланаётган суратлар ҳам ўрин олган.

Улар орасида 1960-1980 йиллардаги Тошкент шаҳри кўринишлари, миллий ҳунармандчилик намуналари, халқ турмуш тарзини акс эттирувчи фотосуратлар алоҳида ўрин олган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.