Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан рассомлар ва Чирчиқ шаҳар “Кимёгарлар” маданият саройи қошидаги “Гулкам” ҳаваскор рассомлар ижодий гуруҳининг “устоз ва шогирд” анъанаси асосида Хожикент тоғларида пленэри ташкил қилинди. Пленэрда ЎзБИУ аъзолари Ашурмат Мамасолиев, Турсунбай Жуманов, Елена Лабецкая ҳамда “Гулкам” ижодий гуруҳи аъзолари, ҳаваскор рассомлар Венера Хайрулина, Ольга Хоречко, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик институти талабаси Жасурбек Уралов иштирок этишди, этюд ва қораламалар чизилди. Пленэр иштирокчилари ЎзБИУ Тошкент вилояти бўлими томонидан сертификат билан тақдирланишди.