loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фаол ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов тасарруфдаги таълим муассасаларида ёш авлодга билим бераётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни, раҳбар ва раҳбар ўринбосарларини касб байрами билан табриклади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида жами 16 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, битта институт (Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти), 15 та ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ёшларимиз санъат сирларини эгаллашмоқда.

«— Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижод аҳлига алоҳида эътибор қаратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, соҳадаги ёш авлоднинг бекаму кўст таълим олиши ва фаолият юритишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратишда ташаббус кўрсатиб келмоқда, — деди ўз сўзида Бадиий академия раиси А.Нуридинов. — Иқтидор, истеъдод — бу инъом, аммо уни тарбияламаса, қўллаб-қувватламаса, изсиз ғойиб бўлиши ҳеч гапмас. Шу боис берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, иқтидорли ёшларни юзага чиқарсак, уларга имкон берсак, халқимизнинг бой маданий мероси, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини иқтидорли ёшларимизга қанчалик чуқур ўргатсак, уларни қанчалик қўллаб-қувватласак, шунчалик ривожланиш, ўсишга эришамиз. Кези келганда таъкидлаш керакки, замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйишда Сиздек ўқитувчи ва мураббийларнинг алоҳида ўрни, ҳиссаси бор.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деб бежиз айтилмайди. Ҳаётда бирон ютуққа эришган, касбидан эъзоз топган киши борки, унинг қалбида устозларга бўлган ҳурмат абадий муҳрланиб қолиши ўз исботини топган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.»

Шундан сўнг Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида келажагимиз эгаларига таълим-тарбия бериб келаётган фаол ўқитувчи ва мураббийлар, таълим маскани раҳбарлари  ва ўринбосарлари Бадиий академия дипломи билан тақдирланди.

1.Сайфуллаев Нодирбек Бахтиярович,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори

2. Хакимов Умиджон Бахадирович,
Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби директори

3. Эгамов Сарвар Худойбергенович,
Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

4. Содикова Элнура Рўзматовна,
Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби директори

5. Досбергенов Женисбай Жумабаевич,
Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби директори

6. Баракаев Ихтиёр Қахрамонович,
Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

7. Шарипов Жовлон Шарифжон ўғли,
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

8. Омонов Тиловмурод Жовбўриевич,
Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

9. Сулаймонов Саидахмат Усмонович,
Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.