loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ФЕСТИВАЛЬ УЧИНЧИ КУН

Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослащтирилган санъат мактаб-интернатида Халқаро анъанавий «Тасвирий ва амалий санъат фестивали» доирасида Бердақ номидаги давлат мукофоти, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ӯзбекистон Республикаси халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, академик Жоллибай Изентаевнинг 80 йиллик таввалуди муносабати хотира кечаси ташкиллаштирилди. Кечага Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси У.Утегенова, Қорақалпоғистон халқ рассоми Ж.Лепесов, Қорақалпоғистон халқ рассоми Б.Айтмуратов, Қозоғистонлик рассом Ж.Тулегенов ва қизи Г.Изентаевалар иштирок этиб рассом тўғрисидаги ўзларининг ёрқин хотиралари билан бўлишди. Тадбир давомида мактаб-интернат ўқувчиларининг кўргазмаси ташкиллаштирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.