loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Форумда Бадиий академия иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик  маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида” 23.08.2021 йилдаги ПҚ-5229-сон Қарорига мувофиқ  жорий 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (кейинги ўринларда — Форум) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва намойишлар, кўргазма-савдолар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб бориш белгиланган.

Дастлабки Форум ва унинг доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция 2022 йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ташкил этилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси қатор мутасадди ташкилотлар, жумладан, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги билан биргаликда Форум доирасида тадбирлар ўтказиладиган ҳудудда кулолчилик санъатига оид турли кўргазмалар, кулолчилик буюмлари, қадимий кулолчилик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилишини таъминлашда иштирок этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.