loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуни Тошкент вилояти

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Чирчиқ шаҳрининг марказий хиёбонида “Эски шаҳар» ижодий гуруҳи рангтасвир асарлари кўргазмаси очилди.
Фестивалда Чирчиқ давлат педагогика институти ,,Тасвирий санъат» кафедраси талабалари, шаҳар санъат мактаблари ҳамда ёшлар маркази тўгараклари ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, ўз ижодий салоҳиятларини намоён этдилар.

Ёшларга ,,Эски шаҳар” рассомлари – Д.Мамедова, А.Каримов, Д. Йўлдошев, бадиий кулол устаси А. Мамасолиев, Зулфия мукофоти совриндори З.Назарова, ҳайкалтарош С.Қодиров ва Тошкент вилояти ижодкор рассомлари пленер тарзида маҳорат машғулотлари ўтиб беришди.

Санъат ҳафталигида хиёбон байрамона манзара касб этиб, шаҳар аҳолиси ҳам пленер жараёнини катта қизиқиш билан томоша қилишди. Жараённи ҳайъат аъзолари синчиклаб кузатиб бордилар.

Чирчиқ шаҳар Ёшлар марказида ўтказилган фестиваль ёпилиш маросимида ғолиблар эълон қилиниб, медаллар ўз эгаларига топширилди. Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Фаррух Зокиров олтин, Чирчиқ шаҳар Ёшлар маркази “Тасвирий санъат» тўгараги ўқувчиси Машҳура Раҳимқулова кумуш, Ғазалкент шаҳри 17-сонли БМС мактаби ўқувчиси Феруза Мирзовалиева бронза медални қўлга киритишди.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказишда кўмак берган ҳамкор ташкилотларга миннатдорлик билдирилди. Фаол иштирокчилар Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома билан тақдирланди

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.