loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўз ишини якунлади

Бугун, 21 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.Фестиваль якунида ғолиблар номинациялар бўйича диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.         1.“Энг фаол таълим муассасаси” номинацияси ғолиби –Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби
2.“Энг яхши маҳорат дарси” номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Евгений Панов
3.“Энг яхши амалий санъат лойиҳаси” номинацияси ғолиби – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш кафедраси.
4.“Энг креатив таълим муассасаси” номинацияси ғолиби – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
5.“Энг яхши инсталляциялар лойиҳаси” номинацияси ғолиби – АКФА университети
6.“Энг яхши мусиқали дастур” номинацияси ғолиби – Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
7.“Энг яхши либослар намойиши” номинацияси ғолиби – Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби
8.“Энг ёш ҳайкалтарош” номинацияси ғолиби – 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Алиев Абдуллажўжа
9.“Энг яхши экспозиция” номинацияси ғолиби –Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби
10.“Энг фаол тарғиботчи” номинацияси ғолиби – “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!” студияси бош муҳаррири Мукаррам Юнусова
11.“Энг яхши ўқув маркази” номинацияси ғолиби – Қўқон ихтисослаштирилган имконияти чекланган болаларни қўллаб қувватлаш маркази
12. “Энг яхши перфоманс” номинацияси ғолиби – Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ашурмухаммад Мамасолиев
13. “Энг яхши декоратор” номинацияси ғолиби – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси Даврон Ражабов
14. “Энг яхши қайта тиклаш ишлари лойиҳаси” номинацияси ғолиби – Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби
15. “Энг яхши мусиқий чиқиш” номинацияси ғолиби – Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
16. “Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси – энг ёрқин ёш ижодкорга” номинацияси ғолиби – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Азимжонов Хасан

18 ёшдан 23 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида:

– Энг яхши миниатюра асари учун – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Марҳабо Жамолиддинова
– Энг яхши график асари учун – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Хасан Азимжонов
– Энг яхши наққошлик асари учун – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Гулруҳ Нормахматова
– Энг яхши амалий санъат асари учун – Термиз давлат университети талабаси Фарангиз Ҳолбозорова мукофотланди.

Алоҳида рағбатлантирувчи Дипломга:

– Энг яхши миниатюра асари учун – Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси Гўзал Ғаффоржонова
– Энг яхши график асари учун – Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Улбосин Атаниязов
– Энг яхши амалий санъат асари учун – Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Анваржон Фармонов сазовор бўлди.

Шунингдек:

15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида:

– Энг яхши миниатюра асари учун – Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиси Шаҳзода Бурхонова
– Энг яхши график асари учун Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси – Дилдора Икромова
– Энг яхши наққошлик асари учун – Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиси Дилшода Шарифжонова
– Энг яхши амалий санъат асари учун – Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиси Феруза Давлетбаева
тақдирланди.Фестивалнинг бронза, кумуш ва олтин медалларини Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Ф.Обиджонова, Бадиий академия раиси ўринбосари Ф.Тошмухамедов ҳамда Бадиий академия раиси Акмал Нур топширди.Бундан ташқари, фестивалнинг 100 нафардан ортиқ иштирокчиларига фестиваль дипломи ҳамда барча иштирокчиларга фестиваль сертификати тақдим қилинди.

Хорижий давлатлардан келган меҳмонлар ва ёш ижодкорлар фестиваль дипломи билан тақдирланишди:

Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон Республикаси Миллий санъат академияси талабалари:

1.Нурлан қизи Эмина
2.Исянова Асалия
3.Бакалова Балнур
4. Айтмухамбетова Кўркем
5.Суйебай Эдина

Новосибирск давлат пеадагогика университети ўқитувчи ва талабалари:

6.Созонова Ольга Ярославовна
7.Голобокова Ольга Евгеньевна
8.Карпушкеева Алтана Ивановна

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур фестиваль иштирокчиларини эсдалик совғалари билан тақдирлашда ҳомийлик қилган Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, “Гамма”, “Невская палитра” ҳамда “Creative World” савдо марказларига, санъат ҳафталиги юқори савияда ўтказилишида ҳамкорлик қилган вазирлик ва идораларга ҳамда фестиваль тадбирларини ёритишда хизмат қилган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорлик билдирди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.