loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик» мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистрларнинг халқаро илмий- экспериментал онлайн конференциясида иштирок этишга таклиф этади.

Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боради:

✔️Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик масалалари;

✔️Амалий санъатда анъана ва инновациялар;

✔️Моддий ва номоддий маданий меросга янги назар;

✔️Дизайн эстетикаси ва технологияси: тамойиллар ва замонавий трендлар.

▶️Конференция 2020 йил 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да ZOOM дастури орқали онлайн равишда ўтказилади.

▶️Конференцияда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин: https://us04web.zoom.us/j/4026977802…

Конференция идентификатори: 402 697 7802

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.