Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида «Etnosport challenge 2022» халқ миллий ўйинлари ва миллий цирк санъати бўйича халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида тадбирларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчи, ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, ижодий ишларида этноспорт ва халқ миллий ўйинларини гавдалантиришмоқда.