Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йелекнинг таклифига биноан шу кунларда Чехияда ташрифда бўлиб турибди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлгани муносабати билан маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тасвирий санъат соҳасида ижодий ҳамкорлик лойиҳаларини янги поғонага кўтаришдан иборат.
Ташриф илк кунида Прагадаги Чехия тасвирий санъат академияси, Чехия Миллий галереяси расмийлари билан учрашувлар бўлиб ўтди, мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш жиҳатлари муҳокама этилди.