loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўкрак нишони берилди

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ–5876-сонли Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси, 30 июль  Халқлар дўстлиги куни муносабати билан миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ шахсларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Курбанов Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйи директори Жаҳонгир Изентаевни  30 июль  Халқлар дўстлиги куни муносабати билан миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатгани учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.