loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хилма-хил, ёрқин ижодий ишлар

26 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида икки истеъдодли рассом – Николай Шохин ва Василий Хаповнинг “1+1=Англанганлик” номли кўргазмаси очилди.

Асарлар услуб ва техника бўйича хилма-хил, ёрқин лойиҳа доирасида бир-бирини тўлдиради. Николай Шохин – истеъдодли ёш рассом. У ўзининг 7 та йирик композицияси билан  дебют кўргазмасини амалга оширди. Василий Хапов эса ўзининг аппликация микромозаика техникасида ишланган 10 та асари билан кўргазмага кўрк бахш этди.

Николай Шохин ўз асарларида уйғунликка интилиш ва оламни англашга чақиради. Унинг асарлари рельеф техникасида ишланган бўлиб, бу техника ҳайкалтарошлик асарларига хос ва дастгоҳли асар учун анъанавий эмаслиги билан ажралиб туради.

Василий Хапов томонидан намойиш этилган  асарлар дунёга машҳур меъморий обидаларнинг режасига асосланган ва ўзинниг ранг-баранг образлари билан томошабин эътиборини жалб этади. Муаллиф бир қарашда оддий бўлиб кўринган ифода воситаси бўлган қоҳозни тадқиқ этишга диққат қаратади. Шу боисдан майда бўлакли қоғозларни қатлам-қатлам қилиб ётқизиш ёрдамида қизиқарли ва ифодавий текстура ҳосил қилади. Унинг фикрига кўра, қоғознинг пластик, фактурали ифодавий воситалари кам ўрганилган ва кам фойдаланилган.

Кўргазма 3 декабрга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.