loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Чингиз Фарзалиев Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий аъзоси бўлди

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Озарбайжон Миллий санъат музейи директори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Фарзалиев Чингиз Абдул Мажид ўғлини Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий хорижий аъзолигига қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60 сонли Фармони билан тасдиқланган 2-илованинг 276-бандида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, жаҳон тасвирий, амалий санъати тараққиётига ҳисса қўшган, соҳа бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган малакали  номзодларни фахрий хорижий аъзолигига тавсия этиш  белгиланган.   Сўнгги йилларда қардош Озарбайжон билан бошқа соҳалар қаторида тасвирий санъат соҳасида ҳам алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон Бадиий академиялари ўртасида имзоланган Меморандум асосида қатор ижодий ҳамкорлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, ўзбек  маданияти ва санъатининг атоқли намояндалари Бокуда кўп маротаба  бўлиб, маданий тадбирларда қатнашиб келишаяпти, ўзбек санъатшунослари илмий алмашинув, малака ошириш дастурларида фаол иштирок этишмоқда. Озарбайжон тасвирий санъати ривожида мустаҳкам ўринга эга бўлган Чингиз Фарзалиевнинг Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий хорижий академиги бўлгани маданияти, анъана ва қадриятлари уйғун  халқларимиз ижодкор вакилларининг санъат соҳасидаги алоқалари янада ривожланаётганининг амалдаги ёрқин ифодасидир.Ч.Фарзалиев 2010 йилдан бери энг илғор музейлардан бўлмиш Озарбайжон Миллий санъат музейига раҳбарлик қилмоқда. Озарбайжон тасвирий санъатини ривожлантириш йўлида қилган хизматлари учун 2006 йилда “Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвони, 2018 йилда Озарбайжон шон-шуҳрат ордени билан тақдирланган. Шу билан бирга Озарбайжон Бадиий академиясининг профессори ҳмдир.   Тасвирий санъат соҳасига оид 50 дан ортиқ  асарлар муаллифи. «Натюрморт ҳақида ҳамма нарса” (2004), «Портрет ҳақида ҳамма нарса» (2005),»Манзара ҳақида ҳамма нарса»(2006), «Озарбайжоннинг рангтасвир антологияси»(2007), «Oзарбайжон давлат санъат музейи” (2010), «Озарбайжон халқ санъати» (2013) китоблари шулар жумласидан. Mаданият ва санъат соҳасидаги хизматлари учун давлат мукофотлари, кўплаб халқаро фахрий ва бошқа унвонлар  билан тақдирланган. Ч.Фарзалиев Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фахрий профессори ҳамдир.Соҳа бўйича халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлган Фарзалиев Чингиз Абдул  Мажид ўғли самарали ижодий-илмий ҳамкорлиги учун 2021 йилда Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш медали билан тақдирланган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.