Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом, бадиий лойиҳалаш дизайнери, республика ва қатор халқаро кўргазмалар иштирокчиси Турсунали Аҳмадалиевнинг «Хўқанди латиф оҳанглари» номли шахсий кўргазмасига таклиф этамиз.
Кўргазманинг очилиш маросими 4 август куни соат 16:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.