27 октябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шукрулло таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган уйга ўрнатилган хотира лавҳининг очилиш маросими ўтказилди.
Кенг жамоатчилик, шоирнинг яқин қариндошлари, шогирдлари иштирокидаги тадбирда серқирра ижодкор ҳаёт йўли ҳақида сўз борди,щоир шеърларидан намуналар ўқилди.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ҳайкалтарошлар шўбаси раиси Тўлаган Тожихўжаев ижодкор сиймосини яратишда унинг қайси жиҳатларига эътибор қаратилгани ҳақида сўзлади. Шукрулло билан учрашувини эслаб ўтди.