loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Шуҳрат» медали соҳибидан мастер-класс

12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати кўргазмалари залида мактаб-интернат директори, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, миниатюрачи рассом Баҳодир Бобоназаров томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Маҳорат дарсига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сирдарё вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда Гулистон давлат университети “Санъатшунослик” факультети 1-2 босқич талабалари ташриф буюришди.

Баҳодир Бобоназаровнинг ижоди хусусида гап кетганда унинг ўрта асрдаги шарқ миниатюра санъатининг буюк ижодкорлари ижодини узоқ ва чуқур ўргангани, тинимсиз изланишлари ҳақида гапириш жоиздир.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.